ҲАЛ

ҲАЛ (араб.) — эритилган олтин, кумуш ва б. металлар кукуни:

1) заргарликда бирор металл юзасига (кумушга олтинни, металлга эса кумушни) югуртириш учун ишлатилади ҳамда шундай эритмани бирор буюмга ёпишгани ҳам Ҳал деб аталади;

2) наққошлик (жумладан, меъморлик)аа нақшни бўяшда кенг қўлланади. Бунда олтин, кумуш, бронза кукуни лок, алиф ёки елим билан аралаштирилиб бўёқ тайёрланади, шу бўёқда нақш бўялади, зарҳалланади. Баъзан безак юзасига лок суртиб устига Ҳал пуркаб пардоз берилади. Ҳалга тухум (тиллага сариғи, кумушга оқи) қўшилса, бўёқ ялтироқлик хусусиятини яхши сақлайди. Ўзбекистон ҳудудидаги меъморий обидалар Ҳал аралашмали бўёқлар билан пардозланган (мас, Амир Темур мақ-бараси, Тиллакори мадраса ва б.).

Loading...