ҲАЛАБ

ҲАЛАБ, Алеппо (қад. номи Беройя) — Суриянинг шим.-ғарбий қисмидаги шаҳар. Ҳалаб муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,6 млн. киши (1994). Иқгисодий ва маданий аҳамияти бўйича мамлакатда Дамашқ ш. дан кейин 2-ўринда. Транспорт йўллари чорраҳаси. Қ. х. (чорвачилик, дон, пахта, зайтун, узум) районининг савдо маркази. Тўқимачилик, кўн-пойабзал, це-мент, озиқ-овқат саноати корхоналари, трактор з-ди мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган: турли бадиий ва уй-рўзғор буюмлари тайёрланади. Гилам, шойи тўқилади. Ун-т, миллий музей бор. шаҳар мил. ав. 20-а. дан маълум. Меъморий ёдгорликлардан 12—16-а. ларга оид бинолар (қалъа, шаҳар девори қолдиқлари, масжид-мадрасалар, бозор расталари ва б.) сақланган.

Loading...