ҲАМАДА

ҲАМАДА — Шим. Африка (Саҳрои Кабир)паги тошлоқ чўлларнинг арабча номи. Қад. кристалли туб жинслар ер юзасига чиқиб қолган жойларда ҳароратнинг кескин ўзгариши натижасида тоғ жинсларининг нурашидан ҳосил бўлади. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси жуда сийрак. Дунёнинг бошқа жойларида учрайдиган бундай тошлоқ чўллар ҳам Ҳамада деб юритилади.

Prev Article

ҲАЛҚА

Next Article

ҲАМДАМИЙ