ҲАМИДОВА Манзура Ҳамидовна

ҲАМИДОВА Манзура Ҳамидовна (1921.19.1, Тошкент) — терапевт, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982), тиббиёт фанлари д-ри (1965). ТошТИнинг даволаш ф-тини тугатгач (1940), Тошкент вилояти Бўка тумани Керовчи қишлоқ врачлик участкаси мудири (1940—42), Тошти ф-т терапия клиникасида ординатор (1942—46), Ўрта Чирчиқ р-н касалхонасида бош врач (1946 — 49), ТошТИ ф-т терапия кафедрасида аспирант (1949—52), Тошкент врачлар малакасини ошириш ин-ти терапия кафедрасида ассистент (1953-58), доцент (1958-65), проф. (1965—67), кафедра мудири (1967 — 92); 1-шаҳар клиник касалхонаси ички касалликлар бўлимида проф.-консультант (1992—2000). Илмий ишлари жигар, юрак, ўпка касалликлари, ревматизмни даволаш ва диагностикаси ҳамда юрак-ўпка етишмовчилигининг ривожланиш механизмларини ўрганиш, даволаш ва б. масалаларга оид.

Ас: Язвенная болезнь желудка и 12ти пер-стной кишки, 1984; Жигар касалликлари, Т.. 1987.

Loading...