ҲАММОМ

ҲАММОМ — чўмилиш, ювиниш ва покланиш учун қурилган махсус бино. Асосий хонасида иссиқ суи ва иссиқ ҳаво (турк, фин, Рим Ҳ. ларида), иссиқ сув ва буғ (рус, татар Ҳаммом ларида) таъсирида тсрлаб, ювинилади. Ин-сон саломатлигида Ҳаммомнинг ақамияти катта.

Шарқ мамлакатларида ўзига хос меъморий Ҳаммомлар қадимдан маълум. Ёзма манбалар, археология маълумотлари 10—12а. ларда Ўрта Осиё (Бухоро, Тароз, Нисо ва б. шаҳарлар) да Ҳаммомлар иссикликни сақлаш мақ-садида ерни чуқур қазиб, деярли ер остида, ярим ер тўла тарзида қурилганини кўрсатади. Бухорода 16-а. да қурилган Мисгарон, Сарро-фон Ҳаммом лари сақланган. Архитектураси бир-бирига жуда ўхшаш бўлган бу Ҳаммом ларнинг ечиниш хонаси, чой ичиб ҳордиқ чиқариладиган катта (ёғоч устунли) хона, ўртада асосий уқалаш хонаси, унинг атрофида ювиниладиган хоналар бўлиб, улар катта ва кичик гумбазлар билан ёпилган. Ғишт, тош териб ишланган ҳовузак (бак) ларда иссиқ ва қай-ноқ сувлар, хоналар остидан қайноқ ҳаво билан иситилган. Хоналардан хоналарга ўтилган (хоналар ичкарига томон тобора исий борган). Оқава сувлар учун ариқчалар қазилган, хушбўй моддалар ва кул сув (иш-қорли сув) учун мўлжалланган ҳовузчалар сирти сувга чидамли махсус қоришмалар («қир») билан қопланган. Деворлар ганч билан сувалган, сирли сопол парчинлар билан безатилган. Шаҳрисабз, Қарши, Хива (Ану-шон Ҳаммоми) каби шаҳарларда қад. меъморий Ҳаммомлар сақланган. Туркияда 15—17-а. ларда қурилган улуғвор Ҳаммомлар сақланган. Уларнинг кўпчилиги аёллар ва эркаклар учун икки қисмдан иборат симметрик қилиб қурилган. Боязид ҳаммоми (1501), меъмор Хўжа Синон лойиҳаси билан қурилган Чиннили (1545), Хасеки (1556) Ҳаммомлари муҳим жамоат бинолари қаторида серҳашамлиги билан диққатни тортади.

Замонавий Ҳаммом ларнинг турли-туман шакллари мавжуд; сузиш бас-сейнлари, дезинфекция камералари, физиотерапия тадбирлари учун хоналари, ваннали ва душли, алоҳида хоналари душлардан иборат ёзги павильонлари бўлган Ҳаммомлар бор. Ҳ. ларнинг тарҳи уларнинг вазифасига қараб белгиланади.

Киши Ҳаммомда ювинганида унинг барча организми таъсирланади. Иссиқхонада баданнинг иссиқтик чиқариши қисман тўхтайди, унинг т-раси 38—39° гача кўтарилади. Организмда оксидланиш жараёни ва моддалар алмашинуви кучаяди. Бадандан кучли тер чиқиши туфайли организмнинг моддалар алмашинувида ҳосил бўладиган маҳсулотларнинг чиқиб кетиши зўраяди, буйракнинг иши енгиллашади. Иссиқ ҳаво таъсирида тери капилляр қон томирлари кенгайиб, қон айланиши яхшиланади. Юрак касаллиги, атеросклероз, аневризма, ги-пертония билан оғриган кишилар, шунингдек, болаларнинг иссиқхона (буғхона)дан фойдаланишлари ярамайди.

Loading...