ҲАМРОЕВ

ҲАМРОЕВ Иброҳим (1916.25.12, бухоро — 1999.17.1, Тошкент) — композитор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1975), Ўзбекистон халқ артисти (1988). Тошкент консер-ваторияси (А. Ф. Козловский синфи; 1945)ни тугатган. 1939 й. дан Тошкент консерваториясида педагог (1977 й. дан доцент). Тошкент мусиқа билим юрти директори (1950-57). Опералар («Ойжамол», 1969; «ЧўЛ чақ-моғи», 1973), мусиқаткдрама ва комедиялар («Шоир-нитхг орзуси», «Мели хоббону Наби товон», «Бир ғунча очилгунча»), вокал-симфоник асарлар («Ўзбекистон хотин-қизлари» кантатаси ва б.), оркестр жўрлигида чанг учун, фортепи-ано жўрлигида рубоб учун концертлар, қўшиқлар («Тингланг мени, сай-ёралар», «Ўзбекистоним менинг» ва б.), шунингдек, болалар учун муси-қали спектакллар, хорлар муаллифи. Мусиқа ўқув юртлари учун дарслик ва методик қўлланмалар ёзган (2 қисмли «Сольфежио», Т., 1971, 1978 ва б.). Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1959, 1970).

Loading...