ҲАМРОҚУЛҚОРИ

ҲАМРОҚУЛҚОРИ Муҳаммадрасул ўғли Тўрақулов (1872 — ҳоз. Бешариқ тумани Шоберди қишлоғи — 1943; 1967 й. Бешариққа қайта дафн этилган) — ҳофиз, созанда (дутор); Қўқон (Бешариқ) ҳофизлик мактабининг йирик вакили, ФарғонаТошкент мумтоз мусиқа йўлларининг билим-дони. Жарангдор, ўткир, кучли ва ширадор тенор овози соҳиби. Дастлаб Тўрақул бобосидан дутор, отасидан доира чалиш кўникмаларини ўзлаштирган. Кейинчалик Холиққори (Хол-қори)дан қироат ҳамда хонандаликни, марғилонлик Матхолиқ ҳофиздан эса мумтоз ашула намуналарини ўзлаштирган. Фарғона водийси ва Тошкентда халқ сайиллари, «бозори шаб»ларда қатнашиб шуҳрат қозонган. Репер-туаридан мумтоз ва замонавий ашу-лалар, айниқса, Навоий, Мискин. Хислат, Муқимий, Ҳазиний, Фурқат, Фазлий, Қорий, Камий, Хуршид, Чархий шеърларига, шунингдек ўзи тўқиган ғазалларга айтган катта ашула намуналари кенг ўрин олган («Инна фатаҳно», «Ё ҳаёт ан-наби», «Бевафо дунё», «Хароб этма», «Сувора». «Чаман безанди», «Бу гул-шан», «Ёввойи Ушшоқ», «Мунча ҳам», «Бир келсун», «Эй, дилбари жо-ноним» ва б.). Айниқса, «Патнус Уш-шоғи» билан шуҳрат қозонган. 1900-й. ларда «Пишуший Амур» (Рига) фирмаси томонидан Ҳамроқулқори ижросидаги ашу-лаларни граммофон пластинкаларига ёзиб олинган.

Ҳамроқулқори ижро анъаналарини Ъ. Ражабов, Ж. Султонов, А. Ҳайдаров, М. Узоқов, Б. Мирзаев, Р. Мамадалиев, Т. Каримов, Ш. Бойқўзиев, М. Аҳмедов каби хонан-далар давом эттиришган.

Loading...