ҲАМЗА ал-ИСФАҲОНИЙ

ҲАМЗА ал-ИСФАҲОНИЙ, Абу Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан (тахм. 893—961 ва 971 й. лар оралиғи) — Эрон тарихчиси ва адиби. Араб тилида ижод қилган. 12та асаридан 3 таси бизнинг давримизгача етиб келган. Олимнинг «Умумий тарих» асарида Эрон тарихига оид ноёб фактик материаллар жамланган. Ҳамза ал-исфаҳоний ал-И. араб манбаларидан ташқари, бизгача етиб келмаган ўрта форс манбаси «Хвадайнамак» ва исломгача Эронга оид бошқа ёзма ва оғзаки (зардуш-тий коҳинлари айтганларидан ёзиб олинган) ахборотлардан фойдаланган. Асар 961 й. гача воқеаларни қамраб олган.

Loading...