ҲАМЗА

ҲАМЗА (1963 й. гача Ванновский посёлкаси) — Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги шаҳар. ҚўқонАндижон т. й. даги станция (т. й. посёлка ёнидан 1890 й. да ўтказилган). Вилоят маркази (Фарғона ш.) гача 36 км, туман маркази (Олтиариқ шаҳарчаси) гача 7 км. Аҳолиси 13 минг кишига яқин (2005). Шаҳар ўртасидан Катта Фарғона каналиоқибўтади. Ҳамзада нефтни қайта ишлаш, минерал сувни қадоқлаш з-длари, нефть цистерналарини буғлаб ювиш ст-яси, нефть маҳсулотлари таъминоти ва дон маҳсулотлари корхоналари, МТП, автокорхона, қурилиш ташкилотлари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. 3 умумий таълим мактаби, иқтидорли болалар гимназияси, касб-ҳунар колле-жи, кутубхона, маданият уйи, ста-дион мавжуд. Шаҳарни Фарғона ҳамда Марғилон ш. лари билан бирлаштирувчи республика аҳамиятидаги авто-магистраль кесиб ўтади ва Қўқон ш. билан боғлайди. Ҳамзадан Фарғона, Марғилон, Қўқон ва б. шаҳарларга автобус ва маршрутли таксиларқатнайди.

Loading...