ҲАНГАРОНСОЙ

ҲАНГАРОНСОЙСурхондарё вилоятидаги дарё, Сурхондарёнинг ўнг ирмоғи, уз. 82 км, ҳавзасининг майд. 55,8 км2. Ҳисор тизмасининг жан. тармоқлари бўлган Кетмончопти тоғларининг жан. этакларидаги булоқлардан бошланади. Бошланиш қисмида (Авлод қишлоғигача) Қўрғондара, кейинроқ Кофрун қишлоғигача — Ҳ. номи билан маълум. Бойсун қишлоғидан қуйироқда дарё ўзани иккига бўлинади; ўнг ўзани Олақўтон (уз. 35 км) деб аталади. Ботмабулоқ қишлоғи ёнида ерости грунт сувларининг қўшилиши натижасида суви нордон-шўрроқ. Бандихон тангиси ёнида иккита ўзан яна бирлашиб дарё Коф-рун номини олади. Қорақат тангисидан қуйироқда дарё кўп сонли сойларга бўлиниб кетади. Улардан энг каттаси, қуруқ ўзанли Тақир дарёси қуйироқда Тақиркўлсой деб аталади. Дарёни сув билан таъминлашда қор сувларидан ташқари, унга юқори қисмида қуйиладиган кўп сонли булоқлар катта аҳамиятга эга. Шу боис Ҳангаронсой даги сув оқими йил давомида деярли бир текис тақсимланган. Дарёнинг ўртача кўп йиллик сув сарфи Бойсун қишлоғи ёнида 0,64 м3/сек. Ўргача йиллик сув сарфи 1,67 м3/ сек. дан (кўп сувли йилда) 0,190 м3/сек. гача (кам сувли йилда) ўзгариб туради. Тўлинсув даври март — авг. ўрталарида бўлади. Энг кўп суткалик сув сарфи апр. — июлда кузатилади. Йиллик энг кам сув сарфи окт. — февраль ойлари.

Loading...