ҲАНИФЛАР

ҲАНИФЛАРислом дини вужудга келмасдан илгари араблар орасида яккаҳудолик ғоясини тарғиб қилган шахслар. Мусулмонлар ривоятига қўра, улар исломгача Арабистонда қабила худоларига сиғинишни рад этган, яккаҳудога астой-дил ишонган, лекин христианликка ҳам, яҳудийликка ҳам қўшилмаган. Муҳаммад (сав) ҳам ўз тарғиботини Ҳанифлардан бири сифатида бошлаган. Қуръонда Иброҳим ҳам ҳаниф деб номланган, унинг чинакам як-кахудоликка асосланган динини Муҳам-мад (сав) тиклаган, деб ҳисобланади.

8—9-а. лардан бошлаб мусулмон адабиётида Ҳанифлар кўпинча «мусулмонлар», ислом эса «ханифлик дини» маъносида ишлатилган. Суфийлар ҳам ўзларини Ҳанифлар деб аташарди.