ҲАҚНАЗАРХОН, Ҳақназар Султон (?—1580) — қозоқлар хони (1538 й. дан). Отаси Қосимхон каби ҳокимиятини мустаҳкамлаш, хонлик ҳудудини кенгайтиришга ҳаракат қилган. Нўғай ўрдасидаги ўзаро ички низолардан фойдаланиб ўрдага тобе қозоқ уруғларининг бир қисмини ўзига бўйсундирган. Мўьулистон хонлари билан узоқ муддат кураш олиб борган. 50-й. ларнинг охирида Ҳақназархон Сирдарё бўйидаги савдоҳунармандчилик марказла-, ри ва Тошкентни босиб олиш учун шайбонийлардан Бобо султон ва Аб-дуллахон II билан курашган. 1573 й. рус ҳукумати Ҳақназархон билан ўзаро алоқа боғлашга уринган. Ривоятларга кўра, қозоқларнинг 3 та жузга ажралиши Ҳақназархон номи билан боглиқ бўлган.
Ад.: Материалм по истории казахских ханств XV-XVIII веков, Алма-Ата, 1969.