ҲАҚҚУЛОБОД

ҲАҚҚУЛОБОДНаманган вилояти Норин туманидаги шаҳар (1974 й. дан), туман маркази. Вилоятнинг шарқида. Т. й. станцияси. Вилоят маркази (Наманган ш.) гача 40 км. Аҳолиси 27,5 минг кишидан зиёд (2005). «Но-ринтола» пахта тозалаш з-ди, нон маҳсулотлари и. ч. корхоналари, йигирув-тўқув, тикувчилик ф-калари, автокорхона, қурилиш ташкилотлари, кичик, ўрта бизнес корхоналари, мик-рофирмалар, савдо, маданий ва маи-ший хизмат кўрса-тиш шохобчалари бор. Тўқимачиликка ихтисослашган Ўзбекистон—Литва «Клайна-Текстил», «Ҳаққулобод-ПИК» қўшма корхоналари ишлаб турибди. Миллий ҳунармандчиликнинг косибчилик, зардўзлик ва б. соҳалари ривожланган.

6 умумий таълим мактаби, аниқ фанлар ва инглиз тилига ихтисослашган интернат мактаби, 2 касб-ҳунар коллежи фаолият кўрсатади. Туман марказий кутубхонаси ва унинг 4 шохобчаси, болалар кутубхонаси, клуб муассасалари, «Шодлик» стадиони мавжуд. Туман марказий касалхонаси, болалар касалхонаси, катталар ва болалар поликлиникалари, ўсмирлар стоматология поликлиникаси, дорихоналар ва б. тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Шаҳар ҳудудидан АндижонТошкент т. й. ўтади. Ҳаққулободдан Наманган, Андижон, Марғилон, Учқўрғон ва вилоятнинг б. йирик шаҳарларига автобус ва маршрутли таксилар қатнайди.

Prev Article

ҲАҚОРАТ

Next Article

ҲИДОЯТ