ҲАРАКАТ

ҲАРАКАТ — борлиқнинт ажралмас хусусияти бўлган ўзгарувчанликни (қ. Барқарорлик ва ўзгарувчанлик) ифодаловчи фалсафий категория. Ҳаракат тушунчаси имкониятларнинг воқеликка айланишини, рўй бераётган ҳодисаларни, оламнинг бетўхтов янгиланиб боришини акс эттиради. Оламдаги ҳар қандай жараён Ҳ. туфайли содир бўлади. Ҳар қандай ўзгариш — Ҳ. дир. Ўзгаришлар фақат моддий объектларга эмас, балки маънавий, ғоявий объектларга ҳам хосдир. Ҳар қандай (моддий ёки ғоявий) объектнинг мавжудлиги ундаги Ҳаракат ва ўзгаришлар туфайли намоён бўлади. Шу сабабли Ҳаракат борлиқнинг асосий мавжудлик шаклидир. Фалсафий адабиётларда моддий борлиқнинг қуйидаги Ҳаракат шакллари ажратиб кўрсатилади:

1) механик Ҳаракат — жисмларнинг фазодаги ўрни вақт ўтиши билан бошқа жисмларга нисбатан ўзгариши. Барча жисмларнинг Ҳаракати нисбийдир, чунки Ҳ. Ерга нисбатан (кенг маънода) ва атрофдаги жисмларга (мас, йўл четидаги дарахтга) нисбатан қаралади. Кузатилаётган жисмнинг Ҳаракати қайси жисмга нис-батан ўрганилаётган бўлса, ўша жисм саноқ жисм деб аталади, агар Ҳ. Ерга нисбатан бўлса, у ҳолда Ер — саноқ жисм, агар Ернинг Қуёш атрофидаги Ҳаракати ҳақида гапирилса, Қуёш саноқ жисм бўлади. Ҳаракатнинг айланма, илга-рилама, илгарилама-қайтма (мас, поршеннинг Ҳаракати), тўғри чизиқли, эгри чизиқли, уюрма, тўлқинсимон ва б. турлари фарқланади.

2) физик Ҳаракат (элементар зарралар, атом ядроси ва атомнинг Ҳаракатдан тортиб, оламнинг фундаментал кучлари, иссиқлик, электр ва майдон Ҳ. игача, ёруғликдан тортиб коинотнинг гравитация кучигача барчаси шу Ҳаракат шаклига мансубдир);

3) кимёвий Ҳаракат (бунга моле-кулаларнинг ассоциацияси ва диссоциаиияси, ионлар Ҳ. и, модданинг музлаши ва кристалланиш жараёнлари, кимёвий реакциялар, кимёвий синтез ва парчаланиш, ёниш ва ок-сидланиш ва б. кимёвий жараёнлар киради);

4) биологик Ҳаракат (ҳаётий жараёнлар). Айрим манбаларда кимёвий Ҳаракатдан кейин моддий объектларнинг прогрессив ва регрессив йўналишда ривожланишига қараб, юксакликка — биологик Ҳаракатга ва қуйи йўнали-шига, инқирозига қараб — геологик Ҳаракат ҳам кўрсатилади, чунки, ер юзида жонли организмларнинг ҳалок бўлиши оқибатида катта-катта материклар, маржон ороллар вужудга келади. Улар геологиянинг тадқиқот объектига киради;

5) ижтимоий Ҳаракат (жамиятдаги ижтимоий жараёнларнинг намоён бўлиши). Булардан ташқари, инсон ақл-заковати ҳамда ахборот жараёнлари билан боғлиқ бўлган гоявий, маънавий кўринишдаги Ҳаракат шакллари ҳам мавжуд. Тафак-кур — фикрнинг Ҳаракати, информацион Ҳаракат, ғоянинг Ҳаракати, маънавий Ҳаракат, хаёлий Ҳаракат ва бои|қалар шулар жумласига киради. /Ҳнинг энг содда шакли механик Ҳаракат бўлиб, унинг ман-баи ташқи таъсирда, Ҳаракат мураккаб шак-лларининг маябаи эса ички алоқадорликларда – ‘ Қадимдан Ҳаракат ва унинг манбалари ҳақида турли концепциялар илгари сурилган. Ҳаракатни оламнинг асосий моҳияти деб қараш Авестовя таъкидланган. Қад. Миср, Бобил, Хитой, Ҳин-дистон, Юнонистон олимлари Ҳаракатнинг моҳиятига оид махсус асарлар ёзишган. Улар Ҳаракатнинг хусусиятлари, шакллари, манбаи ҳақидаги илк ғояларни ишлаб чиқишган. Айрим файласуфлар эса Ҳаракатнинг мавжудлигини ҳам инкор этган. Элейлик Зенон Ҳ. нинг йўқли-гини ўзининг «Ахилл ва тошбақа», «Дихатомия», «Учаётган камон ўқи» каби машҳур апорияларнда исботлашга уринган.

Шарқ фалсафасида эса Форобийнинг фалсафий рисолаларида бу муаммо мукаммал асослаб берилган. Янги давр фалсафасида Гегель Ҳ. нинг моҳиятини формал мантиқ воситасида ифодалаш мумкин эмаслиги, уни фақатгина диалектик мантиқ доирасидагина изоҳлаш мумкинлигини таъкидлаган. Ҳаракатни тушунтиришда Ҳаракатнинг моддий ташувчиси, манбаи ҳақидаги ғоялар муҳим аҳамиятга эга. Инглиз олими Ж. Толанд (1670—1722) Ҳаракатни материя билан боғлаб тушунтиради. Унинг фикрича, Ҳаракат сиз материя бўлмаганидек, материя ҳам Ҳаракат сиз бўлиши мумкин эмас. Бу фикр материалистик фалсафанинг асосий тамойилига айланди.

Ҳаракатнинг моддий ташувчиси тушунчаси Ҳаракат ўз-ўзича мавжуд эмас, у ҳар доим «ниманингдир» Ҳ. и, «ниманинг-дир» ўзгариши деган маънони билди-ради. Ўша «нима» Ҳ. нинг моддий ташувчиси бўлади (у Ҳ. шаклларини ажратиб кўрсатишда таъкидлаб ўтилди). Ғоявий шаклдаги Ҳаракатлар тўғрисида гап борганда «Ҳаракатнинг моддий ташувчиси» тушунчаси ўз маъносини йўқотади. Унинг ўрнини «ҳаракатланувчи система» тушунчаси эгаллайди. Бундай система моддий ёки маънавий шаклда бўлиши мумкин. Инсон тафак-кури, ахборотлар системаси, маънавий система, ғоявий система ва ш. к. маънавий шаклдаги ҳаракатланувчи системага мисол бўлиши мумкин. Ҳаракатнинг манбаи ҳақида гапирганда мутафаккирлар қадимдан зиддиятларни назарда тутишади. Ички зиддиятлар Ҳаракатнинг ички манбаидир. Айрим олимлар ташқи турткини ёки дастлабки турткини Ҳаракат манбаи деб билишади. Уларнинг фикрича, оламда абадий сокинлик ҳукмрон бўлиб, кейин дастлабки туртки туфайли у Ҳ. га келган. Аслида. воқелик Ҳ. сиз бўлиши мумкин эмас, у доимо Ҳаракатда, ўзгаришда. Бу ўзгаришлар ички ва ташқи зиддиятлар туфайли амалга ошади. Ибн Сино жисм бир жойда ва бир пайтнинг ўзида Ҳаракатда ҳам, сукунатда ҳам бўлмайди, Ҳаракат зид-диятлидир ва унинг натижасидир, деб кўрсатган эди. Зиддиятлар жисмни Ҳаракатга келтиради, шу маънода ҳар қандай Ҳаракатнинг манбаи зиддиятдадир. Ҳаракат шакллари борлиқцаги ўзаро алоқадорликларнинг намоён бўлишидир. Ўзаро алоқадорлик моддий ва маънавий шаклларда бўлади ва оламнинг яхлитлигини таъминлайди. Моддий дунёнинг асосида 4 хил — гравитацион, электромагнит, кучли ва кучсиз ядровий ўзаро алоқа-дорликлар ётади. Алоқадорликлар эса қўшилиб фазо ва вақт структурасини ташкил этади. Ҳаракат ёки ҳаракатланувчи система хоҳ моддий кўринишда, хоҳ маънавий кўринишда бўлишидан қатъи назар, оламнинг ўзгариши ва ривожланиши асосида ётади. Ҳаракат — мавжудлик бўлса, ҳара-катсизлик-сокинлик — йўқликка мос келади. Шу сабабли Ҳаракат борлиқнинг адабий ва мутлақ хусусияти, сокинлик эса ўткинчи ва нисбий хусусияти деб ҳисобланади. Қуйидан юқорига бўладиган Ҳаракат ривожланиш дейилади, акси регрессив Ҳаракат дир.

Ад.: Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик, Т., 2001; Ибн Сина, Избраннме философс-кие произведения, М., 1980; Файзуллаев А. Ф., Принцип устойчивости и изменчи-вости в природе, Т., 2000.

Бахтиёр Тўраев.

Loading...