ҲАРАКАТСИЗЛИК

ҲАРАКАТСИЗЛИК — шахснинг нор-матив ҳужжатларда бажариши шарт қилиб белгиланган муайян ҳаракатларни бажармасликда ифодаланган ижти-моий хавфли, онгли ва суст хулқ-атво-ри. Муайян тарзда ҳаракат қилиш ло-зимлиги бир қатор ҳолатларга кўра юзага келиши мумкин. Шахс бажариши шарт қилиб белгиланадиган ҳаракатлар аввало бевосита қонун ёки қонун асосида чиқарилган ҳужжатларда кўрсатилади. Мас, автотранспорт воситасини бошқараётган шахс йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши шарт. Шартнома бўйича қабул қилинган мажбуриятларни бажармаслик ҳам жиноий Ҳаракатсизликни келтириб чиқариши мумкин. Мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса. тегишли жазо белгиланади. Ўзбекистон ЖКда бу хилдаги жиноятлар учун жазо бел-гиланган (ЖК, 208, 301-моддалар).

Prev Article

ҲАНСИРАШ

Next Article

ҲАРАМ