ҲАРБИИ СУДЛАР

ҲАРБИИ СУДЛАР (УзРда) – Узбекистон Республикаси Қуролли Кучларида иш олиб борувчи ва Ўзбекистоннинг суд ҳокимияти тизимига кирувчи умумий юрисдикция судлари. 1992 й. 28 фев. да қабул қилинган «Ҳарбий трибуналлар ва ҳарбий прокуратура органлари тўғрисида»ги Президент фармони билан республика қуролли кучларида қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида жойлаштирилган ҳарбий три-буналлар Ўзбекистон Республикаси номидан одил судловни барча ҳарбий қисмлар, қўшилмалар, стратегик ва умумий йўналишдаги бирлашмалар, ҳарбий-ўқув даргоҳлари, муассасалар ва б. ҳарбий тузилмаларда амалга оши-радиган бўлди. Мазкур фармон билан бир вақтда собиқ Туркистон ҳарбий окру-гининг Ҳарбий трибунали асосида Ҳарбии судларлар ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбии судлари тизими Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий Ҳарбии судлар сдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбии судлар и; республика Мудофаа вазирли-гининг, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитанинг, Миллий хавф-сизлик хизматининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Ички ишлар вазирлиги қўшинларининг ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматлари, шунингдек, ўқув йиғинларида бўлган вақтда ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўради. Шунингдек, ҳарбий қисмлар, қўшилмалар ва бирлашмалар, ҳарбий бошқарув органларининг қўмондонлигига нисбатан ҳарбий хизматчиларнинг даъволари бўйича фу-қаролик ишларини ва ҳарбий бошқа-рув органлари ҳамда ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятларни; алоҳида ҳолатларга кўра умумий юрисдикция судлари фаолият кўрсатмаётган жойларда барча фуқаролик ва жиноят ишларини; давлат сирларига тааллуқли ишларни; қонун ҳужжатларига муво-фиқ бошқа ишларни кўради.

Ҳарбии судларнинг фаолияти устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди назорат қилади, Олий суд раиси Ҳарбии судлар ишларининг ташкил этилишига оид буйруқ ва фармойишлар чиқаради. Ҳарбии судларнинг моддий-техник таъминоти, уларни молиялаштириш, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш масалалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги зиммасидадир.

Зумрад Иноғомжонова.