ҲАРБИЙ БИЛЕТ

ҲАРБИЙ БИЛЕТЎзбекистон Республикасида Мудофаа ишлари бошқармалари томонидан ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилган ёки захирага ўтказилган (истеъфога чиқарилган) фуқароларга бериладиган ҳужжат. Ҳ. б. ҳарбий хизматда бўлган оддий аскар, матрос, сержант шахсини тасдиқловчи, чекланмаган муддатли ҳужжат ҳисобланади. Унда захирадаги фуқароларнингҳарбий хизматга алоқаси кўрсатилган. Ҳарбий хизматда бўлган офицерлар ва генералларга шахсий гувоҳнома берилади. Уларга захирага ўтказилганда ёхуд истеъфога чиқишганда офицерлик (генераллик) Ҳарбий билети берилади.