ҲАРБИЙ БЛОК — давлатларнинг умумий сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий вазифаларни ҳал этиш учун биргаликда ҳаракат қилиш мақсадида тузган ҳарбийсиёсий иттифоқи ёки шартномаси. Ҳарбий блоклар тузиш жаҳоннинг икки қут-бга бўлиниши шароитида авж олганди. АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) тузилган бўлса, собиқ СССР ва унинг иттифоқчилари Варшава шартномаси ҳарбий блокини ташкил қилгандилар (1955 й. 14 май). Бу ҳол ўша пайтда ҳар 2 қутб орасида зиддиятнинг кескинлашишига олиб келди. Социалистик тизим емирилиши билан СССР, Албания, Болгария, Венгрия, ГДР, Польша, Руминия ва Чехословакия давлатлари аъзо бўлган Варшава шарт-номаси ўзўзидан барҳам топди (1991 й. 1 июль). Жануби-шарқий Осиё давлатларининг бир қисмини бирлаштириш мақсадида 1954 й. Манила (Филип-пин) ш. да АҚШ, Буюк Британия, Франция, Австралия, Янги Зелан-дия, Таиланд, Филиппин ва Покистон вакиллари томонидан имзоланган СЕАТО (Жануби-шарқий Осиё шарт-номаси ташкилоти) ҳарбий блокини эса 1975 й. сент. да тарқатиб юборишга қарор қилинган. Яқин ва Ўрта Шарқцаги ҳарбий сиёсий ташкилот — СЕНТО (Марказий шартнома ташкилоти) тузилганда (1955) унга Буюк Британия, туркия, Ироқ, Эрон ва Покистон аъзо бўлиб кирган эди. Бу ташкилот 1979 й. авг. да ўз фаолиятини тўхтатган.