ҲАРБИЙ-ҲАВО КУЧЛАРИ

ҲАРБИЙ-ҲАВО КУЧЛАРИ — қурол ли кучларнинг оператив-стратегик топшириқларни ҳал этишда мустақил ёки қуролли кучларнинг бошқа турлари билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш учун мўлжалланган тури. Замонавий Ҳ.-Ҳ. К. жанговар имкониятларига кўра душман авиацияси, ракета қўшинлари, қуруқлик ва денгиздаги ҳарбий группировкаларга, муҳим ҳарбий объектларга қақшатқич зарба беришга қодир. Ҳ.-Ҳ. К. қуруқликдаги қўшинлар ва ҳарбий-денгиз флотида ўтказиладиган жанговар операциялар, ҳаво разведкаси ва ҳаво десантини амалга ошириш, қўшинларнинг манёвр қилишига ва уларнинг таъминланишига кўмаклашади. Ҳ.-Ҳ. К. қуролли кучларнинг асосий турларидан бири бўлиб, муҳим хусусиятлари кенг миқёсда ва юксак даражада манёвр қилиш, бир йўналиш ва бир объектдаги жанговар ҳара-катни зудлик билан бошқасига кўчириш, шунингдек, душманнинг орқа томонига таъсир ўтказиш, уларнинг йирик стационар ва ҳаракатдаги объектларини яксон этиш учун ҳаводан туриб қўққисдан зарба беришдан иборат.

Ўзбекистон Ҳ.-Ҳ. К. Қуролли Кучларнинг энг юқори манёврланган қўшин турларидан бири ҳисобланади. Улар қуруқликдаги қўшинларни авиацион жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳаво десантчиларини ташлаш, қўшин ва моддий воситаларни ҳаво орқали ташиш, ҳаво разведкасини ўтказиш, жанг майдонида бўлаётган йирик опе-рацияларнинг бориши ва якунлани-шига таъсир қилиш, республика ҳаво чегараларини мустаҳкам қўриқлаш, каби имкониятга эга.

Ҳ.-Ҳ. К. га ҳаводан туриб душманнинг авиация, қуруқликдаги қўшинларини яксон қилиш, давлат ва ҳарбий бошқарув тизими, фронт ва ҳарбий-иқтисодий қудратига молик объектлар, транспорт коммуникацияларига зарба бериш вазифаси юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Ҳ.Ҳ. К. бомбардимончи, қирувчибомбардимончи, қирувчи авиациядан, ҳужум, разведка ва транспорт авиациясидан, шунингдек, турли мақсадларга мўлжалланган вертолётчи қисмлардан иборат. Мамлакатимиз Ҳ.-Ҳ. К. замонавий қурол-аслаҳалар, навигация воситалари, радиоэлектрон қурилмалар, жанговар самолётлар, вертолётлар билан таъминланган.

Loading...