ҲАРБИЙ ИНТИЗОМ

ҲАРБИЙ ИНТИЗОМ — барча ҳарбий хизматчиларнинг қонун. ҳарбий низомлар, командирлар (бошлиқлар) буйруқлари билан белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий ва аниқ риоя этиши. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида Ҳарбий интизом ҳар бир ҳарбий хизматчининг Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишга бўлган ҳарбий бурчи ва шахсий масъулияти, ўз халқига мисл-сиз садоқатини ҳис қилишга асосланади. Ҳарбий интизом ҳарбий хизматчидан ҳарбий қасамёдга содиқ бўлишни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Конституциясига қатъиян бўйсунишни; ўз ҳарбий бурчини моҳирлик ва жасорат билан бажаришни; ҳарбий ишни сидқидилдан ўрганишни; ҳарбий ва даатат мул-кини асрашни; ҳарбий хизмат қийинчиликларини мардонавор енгишни, ҳарбий бурчни бажариш учун ўз жонини ҳам аямасликни; сергак бўлишни, ҳарбий ва давлат сирларини қатьий сақлашни; ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ҳарбий низомларда кўрсатиб берилган ўзаро муносабатларни қўллаб-қувватлашни, жанговар биродарликни мустаҳкамлашни; командирларга (бошлиқларга) ва бир-бирига ҳур. мат кўрсатиш, ҳарбий салом-алик ва хушфеъллик қоидаларига риоя қилишни; жамоат жойларида ўзини муносиб тутишни, номуносиб хатти-ҳаракатлардан ўзини ва б. ни тийиб қолишни ва фуқароларнинг ор ва номусини ҳимоя қилишни талаб этади.

Ҳарбий интизом ҳар бир ҳарбий хизматчининг хизмат вазифаларига онгли равишда муносабати, юксак ҳуқуқий маданияти асосида шаклланади. Ҳарбий интизомнинг умумий ва аниқ қонун-қоидалари 1996 й. 9 окт. да Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучларининг интизом Низоми» асосида белгилаб берилган. Интизом Низоми талабларининг бажарилишини назорат қилиш командир (бошлиқлар) зиммасига юклатилган.