ҲАРБИЙ ЖИНОЯТЛАР — ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ҳарбий машқни ўташ даврида ҳарбий хизматга мажбур шахслар томонидан ҳарбий хизматни ўташнинг белгиланган тартибига қарши қилинган жиноятлар. Бундай жиноятлар бўйсунмаслик, яъни буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш, шунингдек, буй-руқни бошқа тарзда қасддан бажармаслик, бошлиққа қаршилик кўрсатиш ёки уни хизмат вазифаларини бузишга мажбур қилиш, бошлиқни қўрқитиш, уни ҳақорат қилиш ёки бошлиқнинг ўзига бўйсунувчини ҳақоратла-ши, мародёрлик, ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, дезертирлик, ҳарбий мулкни сакдаш ва ундан фойдаланиш тартибини бузиш каби шаклларда намоён бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг ЖКда ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятни содир қилганлик учун тегишли жазо белгиланган (279—302-моддалар).