ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРА

ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРА (ЎзРда) – Ўзбекистон Республикаси прокуратура тизимининг Қуролли Кучларда, бошқа ҳарбий тузилмалар, ҳарбий корхоналар, ҳарбий ўқув муассасалари, харбийлаштирилган бўлинмаларда про-курор назоратини олиб борувчи ихти-сослашган органлари. Ҳарбий прокуратуранинг асосий вазифаларига давлат хавфсизлиги, худудий дахлсизлик ва қўшинлардаги ҳарбий тайёргарлик бўйича қонун устуворлигини таъминлаш, ҳарбийларнинг ҳамда уларнинг оилалари ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, Қуролли Кучларнинг қонуний манфа-атларини касбий ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя этиш ва бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш киради. Ҳарбий прокуратура органлари қонунда белгиланган тартибда фуқароларнинг, ҳарбий хизмат-чиларнинг ва юридик шахсларнинг ариза ҳамда шикоятларини кўриб чиқадилар, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш юзасидан тегишли чораларни кўрадилар. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратура сига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари бўлмиш Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори раҳбарлик қилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий про-курорини республика Президенти ла-возимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.