ҲАРБИЙ ҚАСАМЁД

ҲАРБИЙ ҚАСАМЁДқуролли кучлар сафига кираётган ҳар бир фуқаронинг Конституция ва қонун талабларига биноан Ватанни ҳимоя қилишдек муқаддас бурчни бажаришга берадиган тантанали ваъдаси (қасами). Аксарият давлатлар қуролли кучларида қадимдан мавжуд. Хусусан, Ҳарбий қасамёд қабул қилиш ўтмишда Маҳмуд Ғазнавий, Амир Темур армияларида ҳам бўлган. Ҳарбий қасамёд мазмуни халқнинг урф-одатлари, анъаналари билан боғлиқ.

Ҳарбий қасамёд давлат нуқтаи назаридан Ватанни муносиб ҳимоя қилиш бўйича ҳарбий хизматчига қўйиладиган асосий талабларни мужассам этадиган ҳуқуқий ҳужжатдир. Ҳарбий қасамёд қуролли кучларда ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, уюш-қоқлик ва ҳарбий хизматчиларда ватанпарварлик ҳиссиётларини уйғотишда катта роль ўйнайди.

Ҳуқуқий нуқтаи назардан Ҳарбий қасамёд ҳарбий хизматчи асосий мажбуриятларининг қисқача, лўнда ифодаси. Бу — мустақил Ватанимиз, унинг сувере-нитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича ҳақиқий жанговар ҳара-катлар жараёнида ёки тинчлик даврида турли шароитлардаги жанговар ўқувларда аскар руҳияти, ватанпар-варлик ҳиссиёти, Ватан олдидаги бурчларининг ўзига хос жамланган ифодасидир. Ижтимоийсиёсий нуқтаи назардан у жангчиларни Ватанга фидокорона хизмат қилишга, ҳарбий бурчга садоқатли бўлишга ўргатади ва ўзида халқимизнинг энг олий фази-латларини, юксак ватанпарварлик туйғуларини, буюк аждодлар анъаналари ҳамда васиятларига содикликни мужассам этади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳ. қ. матни республика Олий Кенгашининг 1992 й. 3 июлдаги 12-чақириқ 10-сессиясида қабул қилинган. Ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар ҳарбий низомлар талаблари, қурол-яроғлар билан муомала қилиш тартиблари, Ҳарбий қасамёд, ҳарбий қисм бай-роғи ва ҳарбий интизомнинг аҳамия-тини ўқув дастурлари орқали ўргангач, тантанали вазиятда Ҳарбий қасамёд қабул қиладилар.

Ўзбекистон Республикасининг 1-марта ҳарбий хизматга қабул қилинган ёхуд ҳарбий хизматни ўтамаган ва 1-марта йиғинларга чақирилган фуқароси ҳарбий қисмнинг жанговар байроғи олдида ҳарбий қасамёдни қабул қилади. Бунда қасамёд қабул қилувчи сафдан чиқиб матнни овоз чиқариб ўқийди ва махсус рўйхатдаги фамилияси қаршисидаги бандга имзо чекади ва ўз ўрнига бориб туради. Қисм командири шахсий тартибни Ҳарбий қасамёд қабул қилиниши билан табрик-лагач, оркестр Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини ижро этади ва ҳарбий қисм тантанали марш билан юриб ўтади.

Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий гувоҳномаси ва ҳисоб-китоб варақасида ҳарбий қисм штабининг бошлиғи томонидан Ҳарбий қасамёд (кун, ой, йил) қабул қилгани қайд этиб қўйилади.