ҲАРБИЙ СТРАТЕГИЯ

ҲАРБИЙ СТРАТЕГИЯ — ҳарбий санъ-шлнинг энг олий соҳаси. Мамлакат ва қуролли кучларни урушга тайёрлаш назарияси ва амалиёти, урушни режалаштириш ва олиб бориш масалаларини ўз ичига олади, уруш қонуниятларини тадқиқ қилади, стратегик операцияларни тайёрлаш ва ўтказиш усуллари ҳамда шаклларини ишлаб чиқади, фронт, флот ва армияларнинг мақсад ва вазифаларини белгилаб беради, кучларни ҳарбий ҳаракатлар майдонлари ва стратегик йўналишлар бўйича тақсимлайди. Ҳарбий стратегия давлат сиёсати билан узвий боғлиқ бўлиб, ҳарбий доктрина талабларидан келиб чиқади. Сиёсат Ҳ. с. олдига вазифалар қўяди. Ҳарбий стратегия эса уларнинг бажарилишини таъминлайди. Ҳарбий стратегия иқтисод билан жамиятнинг иқтисодий тузуми, и. ч., фан ва техниканинг тараққиёт даражаси билан боғ-лиқ. Ҳарбий стратегия қуролли кучлар учун ягона ҳисобланиб, тавсияларини бажариш унинг барча турлари учун мажбурийдир. Ҳарбий стратегия с, оперативлик (тезкорлик) санъати ва тактикага нисбатан дастурий роль ўйнайди ва айни вақтда уларнинг имкониятларини ҳисобга олади.