ҲАРБИЙ ТРАНСПОРТ АВИАЦИЯСИ — қуролли кучлар таркибига кирувчи ҳарбий ҳаво кучларининг бир тури. Ҳаво десантларини ташиш, қўшинларнинг ҳаводаги манёврини таъминлаш, тезкор қўшинлар ҳаракатини таъминлаш, разведка, ретрансляция, бомбардимон қилиш, қурол-аслаҳалар, ёқилғи, озиқ-овқат ва б. моддий воситаларни ташишга мўлжалланган.