ҲАРБИЙ ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТИ — ахрлининг қонунга биноан ўз мамлакати қуролли кучлари сафида хизмат қилиш (одатда 18 ёшдан) мажбурияти. Дастлаб 1798 й. Францияда жорий қилинган. 19-а. да бошқа давлатлар ҳам оммавий армиялар тузиш мақсадида Ҳарбий хизмат мажбурияти тартибига ўтишган. Ўзбекистон Республикасида Ҳарбий хизмат мажбурияти Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хижат тўғрисидаги ЎзР қонуни асосида амалга оширилади.