ҲАРБИЙ ХИЗМАТДАН БОШ ТОРТИШ

ҲАРБИЙ ХИЗМАТДАН БОШ ТОРТИШ (ЎзРда) — фуқароларнинг мамлакат конституциясида назарда тутилган ўз фуқаролик бурчини бажаришдан бош тортиши. Бу, аввало, чақирилувчининг узрли сабабларсиз чақириқ комиссиясига етиб келмаганлигида ифодаланади. Расмий ҳужжатлар билан тасдиқланган турли ҳолатлар чақириқ жойига келмасликнинг узрли сабаблари бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларга чақирилувчининг яқин қариндошларидан бирининг саломатлиги оғирлашган ёки вафот этган ҳолатлари, чақирилувчига боғлиқ бўлмаган тарзда унинг чақи-риқ комиссиясига боришига монелик қилган табиий ёки бошқа сабаблар киради. Чақириқ ёшидаги шахснинг конституцияда назарда тутилган ўз фуқаролик бурчини бажар-маслик учун турли усуллардан фойдаланиши ҳарбий хизматдан бўйин товлаш ҳисобланади. Бўйин товлаш узрли сабабларсиз, ҳужжатларни қалбакилаштириш, алдаш ва б. йўллар билан чақириқ пунктига белгиланган вақтда етиб келмасликда ифодаланади. Бу усулларнинг ҳаммаси Ҳарбий хизматдан бош тортишни англатади ва «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни (1992 й. 3 июль)ни бузганлик учун жавобгарликни келти-риб чиқаради.