ҲАРФ ТЕРИШ МАШИНАЛАРИ

ҲАРФ ТЕРИШ МАШИНАЛАРИ — матбаа босма қолипи матн қисмини тайёрлаш учун мўлжалланган машиналар. Биринчи Ҳарф териш машиналари 19-а. бошларида яратилди ва матн сатрларини айрим литера (ҳарф) лардан теришни механизациялашга имкон берди. 1822 й. да инглиз ихтирочиси У. Чёрч клавиатурали литера териш ( литера-набор) машинасини ясади. 1866 — 67 й. ларда рус ихтирочиси П. П. Кня-гинский перфолентали дастур асосида бошқариладиган литера териш машинасини яратди. 19-а. охирида линотип ва монотип яратилганидан кейингина Ҳарф териш машиналари кенг қўлланила бошлади. Фотонабор машиналарининг яратилишидаги дастлабки қадамлар ҳам ҳудди шу даврга тўғри келади.

Ҳарф териш машиналари асосан уч хилга: териш-қуй-иш, териш-ёзиш ва фотонабор машиналарига бўлинади. Буларнинг ярим автомат ва автомат турлари бўлади. Ярим автомат машинада ҳарф терувчи ишчи ҳарфларни асосан клавиатура ёрдамида теради. Автомат машина эса перфолента ёки бошқа бирор ахборот элтувчига ёзилган дастур асосида бошқарилади. Ҳозир қўлёзма матнлари ва расмлари асосан компьютерпа терилиб ва саҳифаланиб и. ч. га топширилади. У ерда контакт усулида плёнкага ўтказилиб, монтаж қилингач (са-ҳифалангач), металл қолипга кўчи-рилади ва босма машинага ўтказилади.