ҲАРФ-ТОВУШ ЁЗУВИ

ҲАРФ-ТОВУШ ЁЗУВИ, ҳарфий ёзув — ҳар бир график белги (ҳарф) алоҳида бир товушни (фонемани) ёки унинг вариантини (аллофонни) ифодалайдиган ёзув тури; фонографик ёзув ривожидаги дастлабки силлабик (бўғинли) ёзув босқичидан кейинги ушбу ёзув баъзи манбаларда а л и ф – боли ёзув деб ҳам аталади.

Ҳ.-т. ё., ўз навбатида, маълум кетма-кетликдаги 2 хил кўринишга эга:

1) консонант, яъни ҳарфлар фақат ундош товушларни ифодалайдиган ёзув;

2) вокаллашган, яъни ҳарфлар ҳам ундош, ҳам унли товушларни ифодалайдиган ёзув. Консонант ёзув қад. сом (финикий) алиф-босининг яратилиши билан мил. ав. 2-минг йилликнинг 2-ярмида; вокаллашган ёзув (ҳақиқий маънодаги Ҳ.-т. ё.) эса юнонлар томонидан финикий ёзувининг ўзлаштирилиши ва унга унлиларни ифодаловчи қўшимча белги (ҳарф)лар киритилиши билан мил. ав. 1-минг йилликнинг бошларида пайдо бўлган. Ҳ.-т. ё. бошқа ёзув турларига қараганда жуда кўп афзалликларга эга. чунончи, бошқа ёзув турлари (мас, хитой иероглифик ёзуви, япон аралаш ёзуви) юзлаб, минглаб, ҳатто ўн минглаб белгилар билан иш кўргани ҳолда Ҳ.т. ё. га асосланган алиф-болар бир неча ўн белги (ҳарф)дан иборат бўлади. Айни пайтда бу ёзув тури саводга ўрганишда ҳам қатор афзалликларга, қулайликларга эга.

Ҳ.-т. ё. бошқа ёзув турларидан мутлақо ажралган, «соф» ҳолда мавжуд бўла олмайди. Унда маълум маънода идеографик-логографик, бўғинли ёзувларнинг ҳам баъзи унсурлари учрайди. Мас, Я ҳарф-белгиси 2 товуш (й + а)ни ифодалаб, бўғинни ташкил этса, С ҳарф-белгиси халқаро миқёсда кимё, математика, физика соҳаларидаги алоҳида термиилар ва тушунчаларнинг рамзи бўлиб хизмат қилади.

/(Л. Фридри х И., История письма, пер. с нем., М., 1979; Реформатский А. А.. Вве-депие в язмковсдемие, М., 1998.