ҲАРОМ ҚОРАВОЙ

ҲАРОМ ҚОРАВОЙқоравойлар оиласига мансуб қуш. Шарқий ярим шарнинг Шим.-Шарқий Европа ва Сибирдан бошқа ҳамма жойларида кенг тарқалган. Оғирлиги 3 кг гача, қаноти 33—38 см. Етук индивидлари яшил-бинафша металлдек ялтирайди. Бошининг пастки қисмида ярим-ойсимой оқ доғи бор. Урчиш даврида энсасида узун ингичка патлар пайдо бўлади. Ҳаром қоравой — моногам қуш. Колония бўлиб, сув ҳавзалари қирғоғидаги қояларга, қамишлар орасига ва дарахтларга уя қуради. 5—6 та тухум қўйиб, нари ва модаси навбат билан 28 — 30 кун босади. 12—13 ҳафтадан сўнг ёш қушлар мустақил ҳаёт кечира бошлайди. Асосан, балиқлар билан озиқланади. Балиқчилик хўжаликларига зиён етказади. Овчилик аҳамиятига эга эмас.