ҲАСАН ИБН СОҲИБ

ҲАСАН ИБН СОҲИБ аш-Шоший (Абу Ҳасан ибн Соҳиб ибн Ҳамид ал-Ҳофиз ал-Шоший) (? — 986) — муҳаддис, ҳофиз. Шошда туғилиб ўсган. Илм талабида Хуросон, Ироқ, Шом, Ҳарамайн (Макка ва Мади-на), Яман, Мисрдаги алломалардан ҳадислар эшитган. «Тарихи Бағдод» асарида Ҳасан ибн соҳиб ибн С. Хуросон шаҳарлари, Ироқ, Ҳижоз, Шом ҳақида маълумотлар ёзганлиги қайд этилган. 983 й. Бағдодга келиб Али ибн Хаш-рам, Исҳоқ ибн Мансур, Абу Зуръа арРозий, Амир ибн Абдуллоҳ алУдий, Муҳаммад ибн Авф ал-Хим-сий, Абдо ибн Сулаймон ал-Басрий, Исо ибн Ғийлон, Хубайра ибн ал-Ҳасан аз-Зоҳид, Муҳаммад ибн Абдулазиз аддайнурий ва б. дан ҳадис ривоят қилган. Ўз навба-тида Ҳасан ибн соҳиб ибн С. дан Абу Бакр Муҳам-мад ибн ал-Жуъабий, Муҳаммад ибн Исмоил алВарроқ, Абу Бакр Қаф-фол аш-Шоший, Абу али ал-Ҳофиз, Муҳаммад ибн алМузаффар ва б. ҳадис ривоят қилишган. «Тарихи Бағ-дод» («Бағдод тарихи»), «Табақот ал-ҳуффоз» («Ҳофизлар табақалари»), «Тазкират ал-ҳуффоз» («Ҳофизлар таз-кираси»), «ал-Ансоб» («Насабнома»), «Сийар аълом ан-Нубалд» («Олижаноб алломалар сийратлари»), «ал-Иршод» («Тўғри йўл») каби араб манбаларида Ҳасан ибн соҳиб ибн С. «Ҳофиз» дея ҳурмат билан тилга олиниб, ишончли муҳаддис сифатида эътироф этилган.

Prev Article

ҲАСАЙНИ

Next Article

ҲАСАН ҚАЙҒИ