ҲАСАН ПЎЛАТ

ҲАСАН ПЎЛАТ (Пўлатов Ҳасан; 1911, Самара вилояти Бариш тумани — 1942.7.9, Тошкент) — шоир. Дастлаб Тошкент ва Қўқондаги мактабларда ўқиган. Намангандаги болалар уйида тарбияланган ва у мактаб таҳсилини Наманганда давом эттирган. Боту 1929 й. да болалар уй-ида тарбияланаётган Ҳасан Пўлатнинг машқ шеърлари билан танишиб, унинг 1930 й. да Самарқанддаги педагогика ин-тига кириб ўқишига ва дастлабки шеърларининг ўзи муҳаррирлик қилган «Аланга» жур. да эълон этили-шига кўмаклашган. Ҳасан Пўлатнинг «Кунлар кулганда» (1931), «Зарбачи кун» (1932), «Тоза нафас» (1933) шеърий тўпламлари талабалик йилларида нашр этилган. Ҳасан Пўлат, шунингдек, «Постда» (1934), «Юрак садоси» (1942) шеърий тўпламлари, «Пол-вон» (1934), «Қобил», «Донгдор пахтакор» (1936), «Меҳрибонлар» (1939) достонлари муаллифи. Ҳасан Пўлат шеърий истеъдоди эндигина барқ ура бошлаган вақтда фожиали равишда ҳалок бўлган. Вафотидан кейин «Танланган шеърлар» (1950) ва «Танланган асарлар»и (1956) Ойбекнинг сўзбошиси билан нашр этилган.