ҲАСАН

ҲАСАН ибн Али (625-669) – Али ибн Абу Толибнинг (Фотимадан туғилган) ўғли, Муҳаммад (сав)нинг набираси, 2-шиа имоми. 661 й. да Али ўлдирилгандан кейин унинг тарафдорлари Ҳасанни Ироқца халифа деб эълон қилган ва Муовия I ҳокимиятига қарши курашни янгитдан бошлашга даъ-ват этган. Лекин, Ҳ. Муовия I билан музокаралар олиб бориб, у билан келишган, ўзига инъом этилган катта маб-лағ ҳисобига ҳокимиятга даъво қилишдан воз кечиб, Мадинага кўчиб кетган ва у ерда вафот этган (шиалик ривоятлари бўйича заҳарлаб ўлдирилган).

Prev Article

ҲАСАЙНИ

Next Article

ҲАСАН ҚАЙҒИ