ҲАСАНБЕК РУМЛУ (1530/31 – ?) – тарихчи олим. Қум ш. да туғилган. Румлу қабиласига мансуб бўлган. сафавийларлгн Тахмасп I ва Муҳам-мад Худобанда (1577—87) саройида хизмат қилган. Умумий тарихга оид «Аҳсон аттаворих» («Тарихларнинг аълоси») асари муаллифи. Асар 12 жилддан иборат бўлиб, 1572—77 й. лар орасида ёзилган, бизгача сўнгги 2 жилди сақланиб қолган. Уларда Эрон, шунингдек, унга қўшни мамлакатлар: Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Туркия, Озарбайжон ва Грузиянинг 1404—1577 й. ларга оид тарихи йил-майил баён этилган. Сўнгги, 12-жилдда сафавийлар давлатининг ташқи сиёсатида рўй берган асосий воқеалар ёритилган. Асар Ўрта Осиё хонликлари билан Эрон ўртасидаги сиёсий алоқалар тарихини ўрганишда муҳим манбадир. «Аҳсон аттаворих» қўлёзмалари СанктПе-тербург, шунингдек, Англия, туркия ва Эрондаги кутубхоналарда сақланади.