ҲАСАНОВ Обид (1902, Марғилон — 1976.25.8, Тошкент) — актёр. Ўзбекистон халқ артисти (1973). 1919—25 й. ларда Қўқон драма труп-пасида, 1925—27 й. лар Самарқанд мусиқали театрида актёр. 1927—44 й. лар Ҳамза театрида, 1945— 46 й. лар Тошкент ёш томошабинлар театрида, 1946—56 й. ларда Қўқон театрида, 1958 й. дан Ҳамза номидаги академик драма театрида ишлаган. Ҳасанов кичик, эпизодик ролларнинг моҳир ижрочиси сифатида танилган, Эшон (Ҳамза, «Бой ила хизматчи»), Амир Музаффар (Уйғун, И. Султон, «Алишер Навоий»), деҳқон чол С(. Азимов, «Замон драма-си»), жарчи (М. Шайхзода, «Мирзо Улуғбек») ва б. роллари шулар жумласидан. Бир қанча фильмларда ҳам суратга тушган.