Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ҲАСАЙНИ

ҲАСАЙНИхалқ селекциясида чиқарилган маҳаллий хўраки узум нави. Морфологик в“а биологик хусусиятларига кўра Ҳусаинип&н ажралиб туради. Шарқий экологикгеографик навлар гуруҳига киради. Тупи кучли ўсади. Барглари қисман кертикли, 3 — 5 бўлмали, йирик (18×20 см), тўқ-яшил, ялтироқ, туксиз. Гули 2 жинсли. Узум боши ўртача, оғирлиги 380—500 г. Меваси йирик (ўртача 5—6 г), чўзинчоқ, цилиндрсимон, тўлиқ пишганда оч сариқ. Таркибида 22—25% қанд бор, нордонлиги 4—3 г/л, эти зич, карсиллайди. Ҳосили фаол ҳарорат йиғиндиси 3410° да 143 кунда—авг. охири-сент. бошларида пишиб етилади. Ҳосилдорлиги нисбатан паст (90 — 100 ц/га). Кул касаллигига чидами суст. Узуми юқори қадрланади. Янгилигида истеъмол қилинади, юқори сифатли майиз тайёрланади. Фарғона водийсида кўп экилади.

Next Article

ҲАСАН