ҲАШАР

ҲАШАР — ўзбеклар, айрим бошқа туркий халқлар орасида удумга айланган ижтимоий ҳамкорлик ва беғараз ёрдам шаклларидан бири. Асосан, тезкорлик билан бажариш зарур бўлган ишлар (ҳосилни зудлик билан йиғиб олиш) ва катта меҳнат талаб иншо-отларни бунёд этиш (канал қазиш, йўл ва кўприклар қуриш)да қўлланган. Ҳашар ариқ қазиш, иморат қуриш каби ишларда бир неча кун ҳам давом этган. Мас, Ўзбекистондаги Катта Фарғона канали умумхалқ Ҳашар воситасида бунёд этилган. 1966 й. 26 апр. да Тошкентда рўй берган зилзила оқибатлари ҳам умумхалқ Ҳашар орқали тугатилган. Ўзбекистон истиқ-лолидан сўнг Ҳашар янгича мазмун касб этиб, Рўза ва Қурбон ҳайитлари, Наврўз, Мустақиллик байрамлари ёки муҳим саналар олдидан умумхалқ хайрия Ҳашари ўтказиш анъанага айланди.

Loading...