Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ҲАШАРОТХЎР ЎСИМЛИКЛАР

ҲАШАРОТХЎР ЎСИМЛИКЛАР — одатдаги озикланишдан ташқари яна айрим ҳашаротлар (баъзан майда жониворлар)ни тутиб еб қўшимча озиқ манбаи сифатида фойдаланадиган кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар гуруҳи. Ер шарининг барча қисмида учрайди. 500 га яқин тури (7 оиласи) маълум. Чучук сув ҳавзаларида, ботқоқ ўтлоқларда, ботқоқликларда, асосан, азотли бирикмалар, калий, фосфор кам-чил тупроқларда ўсади. Шу сабабли ҳашаротлар билан озиқланади. Ҳашаротхўр ўсимликларда ҳашаротларни тутиш учун махсус мосламалар бор.

Баъзи бир Ҳашаротхўр ўсимликларнинг барглари ёпишқоқ суюқлик ажратувчи кўп сонли безчалар билан қопланган. Бошқалариники ҳашаротларни тутувчи қутича (непен-тес, дарлингтония) ёки тез ҳаракатланувчи (тутувчи) қопқонлардан (ди-онея, альдровандан) иборат. Ушланган ҳашаротлар барг безчалари ажратган махсус суюқликда эриб, ҳазм бўлади.