ҲАСИП

ҲАСИП — сўйилган қўй ёки қорамолнинг тозаланган ичагига қийма гўшт ва гуруч солиб, сувда қайна-тиб пиширилган таом. Ичакни ағда-риб илиқ сувда туз ишқаб бир неча бор ювилади, бир неча соат қатиқ, зардоб ёки лавр япроги қайнатмасига (2 соат) бостириб қўйилади. Иви-тилган ичак яна бир неча бор яхши-лаб ювилади, бир учи ипда боғланади ва ичига тайёр қийма солинади. Ҳасип учун лаҳм гўшт, ўпка (талоқ) гўшт қиймалагичдан ўтказилади, унга майда чопилган пиёз, ювилган гуруч, туз ва мурч сепиб, сув қуйиб, яхшилаб аралаштирилиб суюқ қийма тайёрланади. Ичакнинг очиқ томонига воронка қўйиб, суюқ қийма ичакка қуйилади, тўлгач учи боғланиб, қозондаги совуқ сувга солинади, паст оловда қайнатилади. Қайнаб чиқиши билан Ҳасипнинг бир неча жойига игна урилади (акс ҳолда ёрилиб кетиши мумкин) ва 1 соатча қайнатилади. Тайёр Ҳасипни совитиб, эни 2—3 см парракларга, яхши қот-маган бўлса сал узунроқ (6—8 см ли) бўлакларга бўлиб лаганда ёки ликопларда зираланган пиёз билан бирга дастурхонга тортилади.