ҲАВО БИЛАН ИСИТИШ

ҲАВО БИЛАН ИСИТИШ — хоналар ни қизиган ҳаво ёрдамида иситиш. Ҳаво қиздиргич, ҳаво айланадиган қувурлар, ҳаво ҳайдовчи ва сўрувчи қурилмалар, ҳавони очиб-ёпиш кла-панларидан ташкил топган. Ҳаво иссиқ сув, буғ, ёқилғи ва электр қув-вати ёрдамида қиздирилади. Қизиган ҳаво полга, шипга ёки деворга ўрнатиладиган агрегатлар ёрдамида хоналарга юборилади.

Ҳаво билан иситиш билан и. нинг рециркуляцион (фой-даланилган иссиқ ҳаводан яна фойдаланиладиган) ва вентиляция билан қўшилган хиллари мавжуд. Биринчи усулда қиздириладиган ҳаво истилаётган хонанинг ўзидан олинади. Иккинчи усулда эса ҳавонинг бир қисми ташқаридан, қолган қисми хонанинг ўзидан олинади. Ташқи ва ички ҳавонинг ҳажмини исталган нисбатда ўзгартириш мумкин. Қиздириладиган ҳавони фақат ташқаридан оладиган тизимлар ҳам бор. Бундай тизимлар, мас, битта ҳаво қиздиргич билан бир неча хонадонни иситишда қўлланилади (бундай ҳолда циркуляция орқали ҳавонинг бир хонадондан иккинчи хонадонга ўтиши мақсадга муво-фиқ эмас). Иш жараёнида зарарли газ ёки чанг чиқадиган саноат биноларида ҳам циркуляциядан фойдаланилмайди. Ҳаво билан иситиш билан и. тизимларида ҳавонинг ҳаракати ҳаво қиздиргичдан олдинги ва кейинги т-ралар ҳамда ҳаво зичлиги фарқи эвазига табиий ҳолатда ёки механик ҳайдаш туфайли содир бўлади. Кейинги ҳолда электр вентиля-торлардан фойдаланилади.

Ҳаво билан иситиш билан и. нинг бошқа марказий иси-тиш тизимларидан афзаллиги шунда-ки, бунда металл кам сарфланади (чунки сув ёки буғ билан иситиш тизимларидаги сингари металл иситиш жиҳозлари ва қувурларидан фойдаланилмайди). Ҳаво билан иситиш билан и. вентиляция билан қўшилганда бир йўла хонадаги ҳавони мўътадиллаштиради (кондицирлай-ди). Саноат бинолари цехларида, жамоат биноларида, хоналари кўп бўлган биноларда (агар қурилиш кон-струкциялари бўшлиқларидан ҳаво канали сифатида фойдаланишнинг имкони бўлса) Ҳаво билан иситиш билан и. кўпроқ самара беради. Ҳаво билан иситиш билан и., асосан, жамоат ва саноат биноларини иситишда қўлланади. Россия, АҚШ ва б. ривожланган давлатларда Ҳаво билан иситиш билан и. тизими турар жой биноларида ҳам қўллана бошлади.

Loading...