ҲАВО ҲУЖУМИДАН МУДОФАА

ҲАВО ҲУЖУМИДАН МУДОФАА — душманнинг ҳаводан қиладиган ҳужумларини қайтариш ҳамда қўшинлар, саноат р-нлари, маъмурийсиё-сий марказлар ва аҳолини ҳаводан бериладиган зарбалардан ҳимоя қилиш учун амалга ошириладиган тад-бирлар мажмуи ва жанговар ҳаракатлар. Зенит ракета қўшинлари, зенит артиллерияси, қирувчи авиация ва б. куч ва воситалар ёрдамида амалга оши-рилади. Ҳаво ҳужумидан мудофаанинг асосий вазифаси душман ҳаво ҳужуми бошланишини аниқлаш, у ҳақида огоҳлантиришдан ҳамда душманнинг зарбдор қучлари ва воситаларини ҳавода йўқ қилишдан иборат. Бундан ташқари, душманнинг ҳаво разведкаси воситаларига. ҳаво десантларига қарши пар-воз чоғида кураш олиб боришга, ҳавода ҳукмронликни қўлга киритишда қатнашишга қодир. Ана шу вазифаларни бажариш учун Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари тинчлик даврида жанговар навбатчиликда туради. Уруш даврида эса қуруқликдаги қўшинларнинг ҳаво ҳужумига қарши қўшинлари ва қисмлари ҳамда ҳарбийҳаво кучлари билан биргаликда республика ва Қуролли Кучларнинг Ҳаво ҳужумидан мудофаа ягона тизимини ташкил этадилар (яна қ. Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучлари).

Loading...