ҲАВО ЖАНГИ

ҲАВО ЖАНГИ — қирувчи авиациянинг душман самолётлари ва учувчи-сиз ҳужум воситаларини ҳавода тор-мор қилишга қаратилган жанговар ҳаракатининг асосий тури. Ҳаво жанги ҳужумкорлик ва мудофаа, якка ҳолда ва гуруҳ тарзида бўлади. Ҳужумкбрлик тарзидаги Ҳаво жангини қирувчи само-лётлар ва қисман қирувчи-бомбардимончи авиация олиб боради. Қирувчи самолётларнинг Ҳаво жанги ҳаводаги нишонга яқинлашиш, бир ва бир қанча шиддаткор ҳужум ва манёврлардан иборат. Ҳужум қилиш Ҳаво жангининг ҳал қилувчи босқичидир. Ҳаво жангида душман самолётларининг ҳужуми қайтарилибгина қолмасдан, улар уриб ҳам туширилади.

Loading...