ҲАВО МАССАЛАРИ — атмосферанинг қуйи қатлами — тропосфераннж таркибий қисмлари. Бир-биридан атмосфера фронтлари деб аталадиган оралиқ зоналар билан ажралади. Ҳаво массаларининг совуқ, илиқ ва маҳаллий турлари бор. Траси юқорироқ ерларга бораётган ҳаво совуқ, ўз трасига нисбатан совуқроқ ўлкаларга ҳаракатланаётган ҳаво илиқ, узоқ вақт бир жойда туриб қолган ҳаво маҳаллий Ҳаво массалари дейилади. Географик ўрнига кўра, Ҳаво массалари 4 зонал типга бўлинади: ер шарининг совуқ табиатли юқори географик кенгликларида таркиб топган арктика ҳавоси, ўртача географик кенгликларда таркиб топган қутбий (мўътадил) ҳаво, тропик ва қисман субтропик кенгликларда таркиб топган тропик ҳаво, қуйи географик кенгликларда (экватор атрофида) таркиб топган экватор Ҳаво массалари Ҳар бир типнинг ўзи яна денгиз ва қуруқлик Ҳ. м. га ажратилади.
Ҳаво массаларини янада майда (мураккаб) таркибий қисмларга ажратиш мумкин. Ер шарининг турли ҳудудлари учун Ҳаво массаларининг статистик маълумотлари аниқланган. Ҳаво массалари тушунчаси иқлимшунослик ва синоптик метеоро. югиянинг асосий тушунчаларидан ҳисобланади.