ҲАВО ПУФАГИ

ҲАВО ПУФАГИ, сузгич пуфак — балиқлар ичагининг олдинги қисмида пайдо бўладиган орган. Сони тоқ ёки жуфт; девори капилляр қон томирлари тўри билан қопланган. Ҳаво пуфаги ичидаги газ таркиби атмосфера ҳавоси таркибига ўхшаш ёки ундан бир оз фарқ қилади. Икки хи.1 нафас олувчилар, кўп шуълалилар. суякли ганоидлиларда Ҳаво пуфаги қўшимча нафас олиш органи функциясини бажаради. Кўпчилик суякли балиқларда (қ. Суякли баликлар) гидростатик орган ҳисобланади. Ҳаво пуфаги кенгайиб ҳаво билан тўлганда тана зичлиги камайиши туфайли балиқ сув юзасига кўтарилади; сузгич пуфагидан ҳаво чиқарилганида аксинча тана зичлиги ортади ва балиқ сув тубига шўнғийди. Баъзи балиқтарда Ҳаво пуфаги ички қулоқ билан туташиб, товуш тўлқинларини қабул қилади. Айрим балиқлар Ҳаво пуфаги ёрдамида паст частотапи товуш чиқариши ҳам мумкин. Ҳаво пуфаги фаолиятини марказий нерв системаси бошқариб туради. Ҳаракатланиш мускуллари кучли ривожланган йирик ва сув тубида яшовчи балиқлар (мас, акулалар, чўртанлар, скатлар, кам-балалар)да Ҳаво пуфаги ривожланмаган.