ҲАВО ТРАНСПОРТИ

ҲАВО ТРАНСПОРТИ, авиация трансорти — йўловчилар, почта ва юкларни ҳаво йўллари орқали ташишни амалга оширадиган транспорт тури. Унинг афзаллиги шундаки, юқори учиш тезлиги ҳисобига ташиш вақтини жуда тежайди, ер ва сув йўллари бўлмаган манзиллар билан бевосита транспорт алоқасини йўлга қўйиш имкониятларини яратади.

Дастлабки Ҳаво транспорти 1-жаҳон урушидан кейин Европа ва Америка давлатларида вужудга келди. Германия ва Францияда транспорт тури сифатида 1920—21 й. ларда ривожланди. Ўзбекистонда биринчи ҳаво йўли 1929 й. 12 майда очилди. Уз. 800 км бўлган Тошкент—Авлиёота (Тароз) — Пиш-пек (Бишкек) — Олмаота маршрутида Россия кўнгилли ҳаво флоти жамияти («Добролёт»)нинг Урта Осиё бўлими (Когон ш.)га қарашли Германиядан сотиб олинган «Юнкерс—13» самолётларида дастлабки йўловчилар ташиш рейси амалга оширилди. Шу йили уз. 450 км бўлган Когон—Оқ-тўқай— Дарғонота—Хива ҳамда Бухо-ро—Термиз—Душанба ҳаво йўллари очилди. 1924 й. да Ҳаво транспортида жами 1000 йўловчи, 200 кг почта жўнатмалари, 5 т юк ташилди. 1930-й. лар бошидан Ўзбекистон ҳаво транспортида юк ва йўловчилар ташиш оммавий тус олди, 1930 й. дан Тошкент— Мос-ква йўлида самолётлар мунтазам қат-най бошлади. Тошкент (1932), нукус ва Урганч (1939), Термиз (1940), Наманган (1941) ш. ларида аэропортлар қурилиб ишга туширилди.

2-жаҳон урушидан кейинги йилларда Ил—12, ЙЛ—14. ли2 ва турли дификациядаги АН—2 самолётлари т. паркларига берилди. 1957—58 гсарда ҳаво йўлларида ТУ—104, П—18, АН-24, ЯК-40 самолётлари, ми1, ми2, ка26 вертотлари ўзлаштирилди, маҳаллий ҳаво келарида АН—24, ЯК—40 самолётлари қатнай бошлади. Айни вақтда далаларга минерал ўғитлар ва зараркунанда ҳашаротларга қарши препаратлар сепишда, ғўзани дефолиация қилиш ишларида авианиядан кенг фойдаланилди. Қўқон (1947), Самарқанд (1948), Қарши (1955), Бухоро (1963) ва Тошкент яқинидаги Сергели (1961) да янги аэропортлар қурилди. 1974 й. дан ИЛ-62, 1977 й. дан ТУ—154 самолётлари, 1982 й. дек. дан ИЛ—86 аэробуслари республика ҳаво йўлларида уча бошлади.

1980 й. га келиб Ўзбекистон ҳаво транспорти ҳаво йўлларининг уз. 155 минг км дан ортиқ бўлди (шу жумладан, маҳаллий ҳаво йўллари уз. 60,1 минг км ни ташкил этди).

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ, 1992 й. 28 янв. да собиқ Иттифоқ Фуқаро авиацияси вазирлиги тасарруфида бўлган Ўзбекистон Фуқаро авиацияси бошқармаси негизида «Ўзбекистон ҳаво йуллари» миллий авиакомпанияси ташкил этилди.

Ҳаво транспорти Ўзбекистон иқт иеодиётида етакчи тармоқлардан бири ҳисобланади, мамлакатнинг ташқи дунё билан халқаро, иқтисодий, дипломатик, маданий алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Тошкент, Нукус, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Термиз, Қарши, Наманган, Андижон, Фарғона, Навоий ш. ларида замонавий жиҳозланган аэровокзал (аэропорт)лар ишлайди. Тошкент аэропорти Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик халқаро аэропорт ҳисобланади. Бухоро, Самарқанд, Урганч аэропортлари ҳам халқаро аэропорт мақомига эга. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси мунтазам ҳолда 20 та халқаро рейсларни амалга оширади. Европа, Америка, Жануби-Шарқий Осиё, МДҲ давлатлари шаҳарларида унинг 44 та ваколатхоналари очилган. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ёрдамида авиация тармоғига 1 млрд. 200 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилди ва ривожланган замонавий инфратузилма барпо этилди.

Барча халқаро рейслар «Боинг» 767/757, А-310, Ю-85 русумли самолётларда бажарилади. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпани-яси Европадаги йирик «Эрбас Индаст-ри», АҚШнинг «Боинг» компаниялари, Россиянинг «Ильюшин» конструк-торлик бюроси, Германия, Франция фирмалари билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилади. Шундай ҳамкорлик натижасида 1993 й. дан миллий авиа-компания сотиб олган «Эрбас» А—310 — 300 аэробуслари, «Боинг» лайнерлари халқаро рейсларда йўловчиларга хизмат қўрсата бошлади. 2004 й. да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиа-компанияси 3 та «Боинг 757» ва «Бо-инг 767» самолётларини сотиб олди ва Ғарб мамлакатларида ишлаб чиқарилган самолётлари сони 16 тага етди.

Республика Ҳаво транспорти учун учувчилар, техника хизмати таркиби, ердаги хизмат ходимлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг учиш ўқувтехника маркази (1943 й. 15 майда ташкил этилган), Тошкент авиация институтит тайёрланади. 2003 й. да Ўзбекистон Ҳаво транспортида 0,8 млн. йўловчи, 5,9 минг т юк ташилди, йўловчи айланмаси 3956,5 минг йўловчи км ни, юк айланмаси 95,3 минг т км ни ташкил этди.

Чет мамлакатларда Ҳаво транспорти АҚШ, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия ва б. давлатларда ривожланган. Бу мамлакатлардаги авиакомпанияларда 300 ва ундан ортиқ йўлов-чига мўлжалланган фуқаро самолётлари, оғир юк транспорт самолётлари кенг қўлланади.

Loading...