ҲАВО ВИНТИ, пропеллер — учиш аппарати (дирижабль, самолёт, вертолёт, аэрочана ва б.)да кураклари радиал жойлашган ҳаракатлантир-гич. Айланганида ҳавони ирғитиб ташлаши ҳисобига тортиш кучи ҳосил қилади. Двигатель валиги жойлашган втулка, қулочи бўйича кўн-даланг кесими турлича шаклда бўлган парраклардан иборат. Кураклар ёғоч, дуралюминий, пўлат ва б. материаллардан тайёрланади. Учиш аппаратининг илгарилама ҳаракат тезлиги, айланишдаги чизиқли тезлик ва винтнинг айланишидан ҳосил бўладиган қўшимча ҳаво оқими тезликларининг қўшилишидан ҳосил бўлган куч таъсирида куракларга қандаидир атака бурчаги остида ҳаво оқими келиб урилади. Шунда куракларнинг барча кесимларидан ҳосил бўлувчи йиғинди аэродинамик куч Ҳ. в. нинг тортиш кучини ва унинг айланишига қаршилик кучини вужудга келтиради. Двигатель қувватига қараб, Ҳаво винти кураклари сони турлича (2, 3,
4) ва қарама-қарши томонга айланувчи ўқдош (қувватни тежаш учун ) бўлиши мумкин (расмга қ.). Учиш вақтида двигателни мажбурий тўхтатиш (флюгерли режим) ёки қўниш вақтида тормозлаш мақсадида тескари тортиш (реверсив режим) ҳосил қилиш учун учиш вақтида қадамини ўзгартирадиган Ҳаво винтидан фойдаланилади.