ҲАВО ЁСТИҒИ

ҲАВО ЁСТИҒИмашина (мас, автомобиль, тепловоз ва б.)нинг асоси (таг сирти) билан таянч сирт (мас, ер сирти, сув сирти) орасида, механизмларнинг қўзғалмас ва қўзғалувчан элементлари орасида ҳосил қилинадиган юқори босимли ҳаво соҳаси. Ўзаро туташувчи икки сирт орасидаги ишқаланиш кучини камайтириш ва тезликни ошириш учун қўлланади. Ҳаво ёстиғини ҳосил қилишнинг статик ва динамик усуллари мавжуд. Статик усулда Ҳаво ёстиғи вентиятор ёки компрессор ёрдамида, динамик усулда ҳаво оқимининг нисбий тезлиги ҳисобига ҳосил қилинади. Ҳаво ёстиғи ҳосил қилишнинг турлитуман схемалари яратилган. Шуларнинг ичида камерали, соплоли, тирқишли ва қанотли схемалар кўпроқишлатилади (расмга қ.). Ҳ. ё. ли кемалар, поездлар (мас, Японияда), экраноплан ва б. яратилган, лекин ҳали кенг расм бўлганича йўқ.

Loading...