ҲАВОДА ПАРВОЗ ҚИЛИШ

ҲАВОДА ПАРВОЗ ҚИЛИШ — учиш аппарати (вертолет, самолёт, ҳаво шари ва б.)да атмосфера (ҳаво)да учиш. Кўзланган мақсадга қараб, спорт, фуқаро ва ҳарбий Ҳавода парвоз қилиш фарқланади. Космик учиш аппаратлари (КК)да космик фазога учиш космик парвоз деб аталади. Космик парвоз қилиш учун космонавтлар тайёрлаш марказида махсус тайёргарликдан ўтишлари лозим.

Loading...