ҲАВОНИНГ ТУРБУЛЕНТЛИГИ

ҲАВОНИНГ ТУРБУЛЕНТЛИГИ — атмосферацаги ҳавонинг тартибсиз, гирдоб тарзида ҳаракатланиши. Турли тезликда ҳаракат қилувчи ҳаво қатламлари орасидаги ички ишқаланиш туфайли вужудга келади. Атмосферада намлик ва иссиқликни вертикал ҳамда горизонтал бўйича текис тақсимлайди ва маълум қатламларда атмосфера таркибининг бир хил бўлишига олиб келади. Ҳаво қатламининг ҳаракат тезлиги ўртача 4 м/сек бўлади. Ҳавонинг турбулентлиги эркин атмосферада (2—3 км) катта ўлчамдаги циклон ёки антициклон вужудга кслган вақтларда авж олади. Бунда, асосан, ҳаво ва ундаги сув буғи, ҳар хил қаттиқ ва суюқ заррачалар ҳара-катланади. Ҳавонинг турбулентлиги интенсивлигини қор уч-қунларининг тартибсиз ҳаракатида, тру-балардан ҳавога кўтарилаётган тутунларда, булут турларида, хусусан яшин ва дўл ҳосил қиладиган қора булутларда ҳамда ўқтин-ўқтин эсиб турувчи кучли шамолларда кузатиш мумкин. Ҳавонинг турбулентлиги ҳосил бўлишида, асосан, динамик ва термик омиллар муҳим роль ўйнайди.

Динамик турбулентликнинг пайдо бўлишига ҳаво оқими билан ер юзаси орасидаги ҳамда ҳаво қатламлари орасидаги ички ишқаланиш сабаб бўлади. Тоғ тизмалари, қирлар, водийлар, ўрмонлар, ҳар хил иншо-отлар устидаги Ҳавонинг турбулентлиги динамик турбу-лентликка киради.

Термик турбулентликнинг пайдо бўлишида ер юзаси ва ҳавонинг айрим қисмларининг Қуёш нури таьсирида турлича исиши сабаб бўлади. Йилнинг илиқ фаслида, кунду-зи, ҳаво очиқ бўлган кунларда шундай бўлади. Ҳавонинг турбулентлигида ҳаво массаси жуда катга тезликка эга бўлади ва натижада ҳавода уюрмалар ҳосил бўлиб, ер юзасидаги чангларни ҳавога учириб чиқаради ва эркин атмосферадаги кучли оқимга қўшади. Шу йўл билан ҳавонинг ифлосланиши рўй беради. Атмосферада содир бўлган динамик ва термик турбулентлик ер юзасига ютилган иссиқдикни атмосферага ўти-шида муҳим омил ҳисобланади.

Loading...