ҲАВЗА

ҲАВЗА — 1) бирон дарёга суви оқиб келадиган майдон, ҳудуд (қ. Дарё ҳавзаси);

2) чўкинди фойдали қазилмалар қатламларининг узлуксиз ёки деярли узлуксиз тарқалган берк майдонлари, улар тоғ жинсларининг маълум формациялари билан боғлиқ бўлади (қ. Фойдали қазилмалар ҳавзаси). Ер ости сувлари Ҳавза ларидан Сирдарё, Амударё, Тошкент артезиан Ҳавза лари мавжуд.

Loading...